ДУНЁ

Нидерландияда Путиннинг собиқ куёвига тегишли ер-мулк ҳибсга олинди

Нидерландия прокуратураси Амстердам чеккасидаги Россия президенти Владимир Путиннинг тўнғич қизи Мария Воронцованинг собиқ турмуш ўртоғи Йоррит Фаассенга тегишли ер участкасини ҳибсга олди.

“Проект” журнали, Нидерландиянинг Follow the money нашри ва The Guardian журналистлари аниқлик киритишича, прокуратура Фаассеннинг Дуйвендрехт қишлоғидаги участкасини 12 май куни ҳибсга олган.

Илгари ушбу ер участкаси Путиннинг дўстлари — бизнесменлар Аркадий ва Борис Ротенбергга тегишли эди. 2019 йилда Фаассен уни 450 минг еврога сотиб олган ва 2021 йилда у ерда турар жой биноси ҳамда олтита офис қуришга қарор қилган, деб ёзади “Проект”.

Россия президенти собиқ куёвининг таниши айтишича, Фаассен яқинда Амстердамга учган, бироқ кўп ўтмай Россияга қайтишга мажбур бўлган, чунки Нидерландия ҳуқуқ-тартибот идоралари у билан қизиқиб қолган. Нашрлар суҳбатдоши Фаассенга нисбатан даъволар ҳақида батафсил маълумот бермади.

“Проект”нинг Нидерландия разведка хизматларидаги манбаси Фаассен Амстердамга келган пайтда сўроқ қилинганини эшитганини эйтди. Бироқ у ушбу маълумотни тасдиқлай олмади.

Мулкнинг ҳибсга олиниши Фаассенга қарши жиноий иш очилганини англатади, дейди адвокат Хелен овер де Линден. Аммо ҳозирча, мавжуд ҳужжатларга таяниб, бу ҳақда аниқ бир нарса дейиш қийин, деб тушунтиради у.

Нидерландия фуқароси Йоррит Фаассен ва Мария Воронцова 2008 йилда турмуш қуришган. Meduza ва Current Time нашрлари хабар беришича, бу никоҳ расман рўйхатга олинмаган. Бу Фаассенга Ғарб санкцияларидан қочиш имконини берди. ОАВ ёзишича, Фаассен ва Воронцованинг Роман исмли ўғли бор.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan