STATISTIKA

Сурхондарёда 2023 йил I-чорак давомида 12 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси 2023 йилнинг 1 мартга кучга кирган “КЎЧМАС МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА» 803-сон қонуни асосида 2023 йил I-чорак давомида Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармасига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 12 минг 719 та буюртмалар (аризалар) келиб тушган.

Шундан:

  • 545 таси ДХМ томонидан бекор қилинган;
  • 3 минг 865 таси рад этилган;
  • 10 таси жараёнда, 500 таси тўлов жараёнида;
  • 7 минг798 таси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.

-Ушбу давлат рўйхатидан ўтказиш учун келиб тушган буюртмалар таҳлил қилинганда якка тартибдаги турар жойлар 6 минг 557 та, кўп қаватли турар-жойлар (квартиралар) 1 минг 832 та, ер участкалар 1 минг 980 та, бино иншоотлар 1 минг 913 та, шунингдек, нотурарлар 2 минг 968 та, турарлар 9 минг 751 тани ташкил этади, – дейди Ахборот хизмат раҳбари Б.Сафаров

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябридаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4819-сонли қарори билан 2021 йил 1 майдан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколати палатанинг туман (шаҳар) филиалларидан вилоят бошқармаси ваколатига ўтказилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan