СИЁСАТ

Ғарб бошқа давлатларни Россия ва Хитойга қарши қўзғатмоқда – Шойгу

Бугун, 28 апрель куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг Нью-Деҳлидаги йиғилишида қатнашаётган Сергей Шойгу Украинадаги можаро Вашингтон ва унинг иттифоқчиларининг бошқа мамлакатларни Москва ва Пекин билан ҳарбий қарама-қаршиликка ундашга эътибор қаратганини тасдиғи эканини айтди. Бу ҳақда RBC хабар берди.  

“Бугун Вашингтон ва уларнинг шериклари бошқа мамлакатларни Россия ва Хитой билан ҳарбий қарама-қаршиликка чорлашдан иборат стратегик режасини амалга оширмоқда. Бундай жиноий сиёсатнинг яққол тасдиғи Украинадаги можародир. Унинг асл мақсади Россияни стратегик мағлубиятга учратиш, Хитойга хавф туғдириш ва жаҳондаги монопол мавқеини сақлаб қолишдир”, деган Шойгу йиғилишда.

Унинг иддаосига кўра, шу мақсадда 2014 йилда Майдандаги аксилконституциявий тўнтаришга 5 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфланган, бу эса Украинада русофоб режимнинг шаклланишига олиб келган.

Бироқ Россия мудофаа вазирлиги раҳбарининг фикрича, Ғарбнинг Россияни яккалаб қўйиш, Россия Федерацияси раҳбариятини муроса қилиш мақсадида шерикларига таъсир ўтказишга уринишлари муваффақиятсизликка учради.

Шунингдек, Шойгу ШҲТга аъзо давлатларга принципиал позицияси учун миннатдорлик билдирган. Бундан ташқари, у Россия АҚШнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий иштирокини тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари фонида Қирғизистон ва Тожикистондаги базаларида огоҳлик даражасини ошираётганини маълум қилган.

Маълумот учун, Нью-Деҳлидаги йиғилишда Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Беларусь, Эрон  ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлари, шунингдек, ШҲТ Бош котиби иштирок этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan