
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унга 2 нафар ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда “Kknews.uz” нашри хабар берди.
Ахмет Караматдинович Наримбетов Қорақалпоғистон Республикаси Мактаб таълими ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Гулзира Аминовна Бахиева Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси таълим вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бундан ташқари, Нурсулў Кошкинбаевна Балтабаева Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўқув-тарбия ишлари ва аккредитациядан ўтган муассасалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.