ДУНЁ

Толибон афғон аёлларига БМТ муассасаларида ишлашни тақиқлади

Толибон ҳаракати БМТ муассасаларида ишлаётган афғон аёлларига Афғонистон ҳудудида ишлашни тақиқлади. БМТ вакиллари вазиятга ойдинлик киритиш учун Кобулда расмийлар билан учрашмоқчи, дея хабар беради DW агентлиги.

«Толибон» радикал исломий ҳаракати афғон аёлларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотида (БМТ) ишлашини тақиқлади.

«Турли каналлар бизга бу тақиқ бутун мамлакат ҳудудига тааллуқли эканлигини маълум қилишди», – деди БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик.

Дюжаррик бу тақиқни «бемаъни ва асоссиз» деб атади ва бу гуманитар ташкилотларнинг муҳтожларга ёрдам бериш қобилиятига путур етказиши мумкинлигини айтди.

Аввалроқ афғон аёллари меҳнатига қўйилган тақиқ фақат шарқий Нангарҳор провинциясига тааллуқли экани хабар қилинганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan