ХАБАРЛАР

Қашқадарёда кучли қор ёғди

Бугун, 5 апрель куни Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларида қор ёғди. Қор вилоятнинг Шаҳрисабз туманидаги Кўл қишлоғида ёққан. Шунингдек, кеча, 4 апрель куни туманнинг тоғли ҳудудидаги Сарчашма қишлоғида ҳам қор ёғиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 5 апрелдан 7 апрелгача Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида кучли ёмғир ёғиши, тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини бўлиши ҳақида маълум қилинганди.

❗️Хусусан, вилоятимизнинг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan