ЎЗБЕКИСТОН

Саида Мирзиёева БМТда Ўзбекистон номидан чиқиш қилди

Саида Мирзиёева Нью-Йоркда сув масалалари бўйича бўлиб ўтган БМТ анжуманида Ўзбекистон номидан чиқиш қилиб, Орол денгизи минтақаси учун муҳим бўлган масалаларни кўтарди.

«Ушбу анжуманда иштирок этиш мамлакатимизга сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги муаммолар ва ютуқлар билан бўлишиш, бошқа мамлакатларнинг илғор тажрибаси ва амалиёти билан танишиш имконини берди.

Мен ўз чиқишимда Орол денгизи экологик фожеасига қарши курашишда маданият ва ижоднинг муҳим аҳамиятга эгалигини қайд этдим. Бу борадаги ишлар доирасида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан кенг кўламли таълим ва маданий дастурларни ўз ичига олган Aral Culture Summit лойиҳаси билан таништирдим» дейди Мирзиёева.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan