ЎЗБЕКИСТОН

Самарқандда 18 ёшли талаба қиз ўзини сувга ташлаб, жонига қасд қилди

Бош прокуратуранинг хабар беришича , ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги кўприкдан бир қиз ўзини сувга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 10 март куни соат 21:25 ларда Оқдарё тумани «Ўзбекистон» маҳалласида яшаган 18 ёшли қиз D.O. (олий таълим муассасаси талабаси) Оқдарё тумани ва Самарқанд туманини боғлаб турувчи Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлаб жонига қасд қилган.

Хабарда айтилишича, марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда, дейилади прокуратура хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan