ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкентнинг 3 та туманида ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланган шахслар қўлга тушди

Жорий йилнинг февраль ойида профессионал диний маълумотга эга бўлмаган ҳолда ўзбошимчалик билан шахсий диний тушунчаларини бошқаларга пул эвазига сотишни касб қилиб олган фуқароларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Унга кўра, Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Тошкент шаҳри, Сергели тумани, «Янги Сергели» маҳалласида жойлашган «Yasin Academy» номли ўқув марказида араб тилини ўргатиш баҳонасида фуқароларга ноқонуний равишда диний таълим бериш ҳолати аниқланган.

Ўқув маркази раҳбари фуқаро А.Н. араб тилини ўқитишга тегишли рухсатга эга бўлмасдан, меҳнат қонунчилигига зид равишда ҳеч қандай шартнома, буйруқларсиз ўзаро оғзаки келишув асосида фуқаролар Н.Ш. ва Ш.И.ларни жалб қилиб, 5 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчиларига моддий манфаатдорлик эвазига ўз шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда ноқонуний диний таълим берган.

Миробод туманида фуқаро А.Л. Telegram’да «Танишларим» номли виртуал гуруҳ ташкил қилиб, ҳеч қандай диний билимга эга бўлмай туриб, 3 нафар фуқароларга моддий манфаатдорлик эвазига онлайн тарзда ноқонуний диний таълим бериб келганлиги аниқланган.
Шайхонтоҳур тумани, «Бўстон» маҳалласида ижарада яшовчи фуқаро К.К. ва унинг турмуш ўртоғи Х.М.лар яшаш манзилида моддий манфаатдорлик эвазига 4 нафар вояга етмаган шахсларга ноқонуний диний таълим берганлиги маълум бўлган.

МжтКнинг 241-моддасига асосан (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) фуқаролар А.Н.га нисбатан БҲМнинг 10 баробари миқдорида, Ш.И., К.К. ва Х.М.га – 5 баробар, Н.Ш.га – 3 баробар, А.Л.га – 1 баробар миқдорда жарима жазоси тайинланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan