Uncategorized

Жорий йил буюк мутафаккир, давлат арбоби ва сўз санъаткори Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги нишонланмоқда.

Термиз шаҳар 12-умумий ўрта таълим мактабида Ғазал мулкининг султони буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан «Буюкларни ёд этиб» шиори остида маънавий -маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда иқтидорли ўқувчилар томонидан Алишер Навоий қаламига мансуб ғазаллар, рубоийлардан намуналар ўқилди.

Алишер Навоий сиймоси акс эттирилган саҳна кўринишлар намойиш этилди ҳамда гўзал рақслар ва қўшиқлар ижро этилиши томошабинларга кўтаринки кайфият бағишлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan