
2022/2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг 566 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига муносиб кўрилди.
- Президент давлат стипендияси — 72 нафар;
- Ислом Каримов номли давлат стипендияси — 100 нафар;
- Навоий номли давлат стипендияси — 234 нафар;
- Беруний номли давлат стипендияси— 95 нафар;
- Улуғбек номли давлат стипендияси — 26 нафар;
- Ибн Сино номли давлат стипендияси — 22 нафар;
- Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси— 3 нафар;
- Ибройим Юсупов номли давлат стипендияси — 8 нафар;
- Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси — 6 нафар.
Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабалар ректор томонидан тасдиқланган сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.
Шунингдек, номли давлат стипендиялари танловларида қатнашиб, совриндор бўлолмаган талабалар ҳам сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан рағбатлантирилади.