ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Фуқаролик ишлари бўйича судига миннатдорчилик билдирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди томонидан даъвогар Балтиева Саида Рахимжановнанинг жавобгарлар Чориев Бахриддин Каримович, Каримов Илёс Бахриддин ўғли ва Каримов Оғабек Фахриддин ўғлига нисбатан ўзига тегишли мол-мулкни талаб қилиб олиш ҳақидаги фуқаролик иши кўриб чиқилган.

Мазкур ишнинг якуний хулосасига кўра, суд томонидан даъвогар Балтиева Саида Рахимжановнанинг жавобгарлар Чориев Бахриддин Каримович, Каримов Илёс Бахриддин ўғли ва Каримов Оғабек Фахриддин ўғлига нисбатан ўзига тегишли бўлган мол-мулкни талаб қилиб олиш ҳақидаги даъво аризаси тўлиқ ҳамда даъвогарлар Чориев Бахриддин Каримович ва Каримов Илёс Бахриддин ўғлининг жавобгар Балтиева Саида Рахимжановнага нисбатан пулни ундириш ҳақидаги қарши даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙХҲБ РИБ томонидан     14.09.2018 йилда берилган ААF 0132070-рақамли транспорт воситасини қайд қилиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган GBASPG/COBALT русумли, 2014 йилда ишлаб чиқарилган, 11142122DJCX0187 рақамли двигател, XWBJF69VEFA008270 рақамли кузов, шасси РАҚАМСИЗ, 106 от кучига эга бўлган, ранги ОҚ (ОЛИМПИЙСКАЯ БЕЛАЯ), давлат рақам белгиси 01W682CB бўлган автотранспорт воситаси Чориев Бахриддин Каримович, Каримов Илёс Бахриддин ўғли ва Каримов Оғабек Фахриддин ўғлидан даъвогар Балтиева Саида Рахимжановнага олиб бериш белгиланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди томонидан чиқарилган ҳал қилув қароридан манфаатдор шахс З.Балтиева норози бўлиб тақдим этган апелляция тартибидаги шикояти вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, апелляция шикоятида келтирилган важлар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмаслиги боис, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдирган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan