КОРРУПЦИЯ

Самарқанддаги нефть базада салкам 18,5 млрд сўмлик бензин талон-торож қилингани аниқланди

Шунингдек, қарийб 21,5 млрд сўмлик нефть маҳсулотлари камомади ва катта миқдорда талон-торож ҳолати аниқланди.

“Мароқанд нефть базаси”МЧЖга қарашли Булунғур филиалида моддий жавобгар шахси Х.Л. жавобгарлигидаги нефть маҳсулотлари инвентаризациядан ўтказилганда, 7 та вертикал пўлат сиғимларга (РВС) қасддан техник ўзгартириш киритиш ва қўлбола усулда сиғим ичига темир қувур жойлаштирилганлиги аниқланди.

Бунинг натижасида тезкор маълумотларга кўра, жами 21 494,7 млн сўмлик 2 573,5 тонна нефть маҳсулотлари камомадига йўл қўйилганлиги ва катта миқдорда талон-тарож қилинганлиги ҳолати аниқланди.

Хусусан:- Аи-80 автобензинидан 18 340,4 млн сўмлик 2 382,1 тонна;

– ЭКО маркали дизель ёқилғисидан 75,2 млн сўмлик 4,7 тонна;

– ТДЛ-05 маркали дизель ёнилғисидан 1 752,1 млн сўмлик 111,6 тонна;

– ТД-К5 евро маркали дизель ёқилғисидан 1327,0 млн сўмлик 75,1 тонна.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan