ЖАМИЯТ

Қашқадарёдаги боғчада тарбияланувчининг опаси устига шиша синиқлари тушиши оқибатида вафот этди

Саккиз ёшли қиз жароҳати чуқурлиги сабаб кўп қон йўқотган.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги 1-давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчининг опаси вафот этди. Ҳодиса юзасидан вилоят мактабгача таълим бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 28 июль куни мактабгача таълим ташкилотида мазкур муассасага қатнамайдиган, 2014 йилда туғилган С.Х. синглиси А.Х. билан биргаликда боғчага келган. Тайёрлов гуруҳ тарбиячиси С.Х. ҳамда А.Х.нинг онасининг илтимосига кўра, қонунга зид равишда S.X.ni синглиси билан боғчада қолишига рухсат берган.

Тушлик пайтида опа-сингил С.Х. ва А.Х. ташкилот ҳожатхонасига чиққан. Опаси ҳожатхона ичкарисига кирган пайтда синглиси ташқаридан ҳожатхона эшигини очиб-ёпиб ўйнаган. Шунда ҳожатхона эшигининг ойнаси синиб, шиша бўлаклари S.X.ni жиддий жароҳатлаган.

Воқеа жойида ташкилот ҳамшираси томонидан тезда биринчи ёрдам кўрсатилган. Бироқ C.X.нинг жароҳати чуқурлиги сабаб кўп қон йўқотиш оқибатида қиз вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси ўрганиш олиб бормоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan