ЎЗБЕКИСТОН

Солиқ кодексида қандай ўзгаришлар юз берди?

➖ Мобил алоқа хизматларига нисбатан солиқ ставкалари 10 фоиз этиб белгиланди (илгари 15 фоиз эди).

➖ Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактабларнинг таълим хизматлари учун ота-оналар томонидан тўланадиган 3 миллион сўмгача бўлган тўлов шаклидаги даромадларга солиқ солинмайди.

➖Норезидент жисмоний шахсларнинг меҳнат шартномалари бўйича олинадиган даромадларига солиқ ставкаси 12% ни ташкил қилади.

➖2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача акциядорларнинг акциялар бўйича дивидендлар кўринишидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилди.

➖Кооперация асосида балиқ етиштиришни йўлга қўйган шахслар барча солиқлардан (ҚҚС ва ижтимоий солиқдан ташқари) озод қилинади.

➖ Чорва молларини сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар даромад солиғи, айланма солиғи ва мол-мулк солиғидан озод этилди.

➖Чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона хизматлари, йўловчи ва юк ташиш, автотранспорт воситаларини таъмирлаш, компьютер хизматлари, маиший техника таъмирлаш, қишлоқ хўжалиги ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар – 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар 1% миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan