ДУНЁ

Шимолий Корея НАТОни Европадаги можаронинг “қўзғатувчиси” деб атади

Шимолий Кореянинг Халқаро сиёсат бўйича илмий жамияти ходими Ким Хе Мен НАТОни Европадаги можаронинг “қўзғатувчиси” деб атади, унинг фикрича алянс “Шарққа олға силжиш” билан Россия хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги томонидан чоп этилган мақолада айтилади.

“НАТО Шарқий Европадаги фалокатнинг қўзғатувчиси… НАТО АҚШ учун ўз ҳукмронлик стратегиясини амалга оширишда ёрдамчи ва босқинчилик воситасидан бошқа нарса эмас”, — деди Ким Хе Мен.

Унинг фикрича, алянснинг халқаро хавфсизлик ва тинчликни таъминлашга қўшган ҳиссаси шундан иборатки, НАТО дунёнинг суверен давлатларини “тажовузкор уруш” орқали “вайрон қилган”.

“Европага адоват ва нифоқ, қарама-қаршилик ва можаро уруғини сочган НАТОдир”, — деб ҳисоблайди олим.

Аввалроқ Хитойнинг Глобал Тимес газетаси шарҳловчиси Чжан Хао НАТО бошқа давлатлар манфаатларини ҳисобга олмасдан сиёсат юритаётгани туфайли алянснинг қулашини башорат қилган эди. Хаонинг қўшимча қилишича, ташкилот АҚШнинг дунёда гегемонликни ўрнатиш учун глобал геосиёсий қуролига, шунингдек, Ғарбнинг ўз қадриятларини тарғиб қилиш воситасига айланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan