ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Фарғонада йигит кўчада севган қизини уриб, бошига тепди

Фарғона вилояти Данғара туманида 25 июнь куни йигит кўчада севган қизини уриб, бошига тепди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Аниқланишича, ўзаро таниш бўлган фуқаролар А.Д. ва Н.Т. ўртасида рашк туфайли келишмовчилик юзага келиши оқибатида Навбаҳор маҳалласи ҳудудида А.Д. Н.Тни қўл ва оёқлари билан уриб, тепиб воқеа жойидан кетиб юборган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, Данғара туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якунига кўра қўшимча маълумот берилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan