ЎЗБЕКИСТОН

Самарқандда юз берган ЙҲТ оқибатида 3 нафар фуқаро вафот этди

Улар орасида Тойлоқ тумани ИИБ ходимлари бор.

Жорий йилнинг 23-июн куни соат 00:30ларда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида “Nexia-2” ва “Malibu” тўқнашиб кетиш оқибатида 3 нафар фуқаро вафот этди.

Маълум бўлишича, “Nexia-2” автомобили Тойлоқ тумани ИИБ инспектори лейтенант М.Хурсандов бошқарувида бўлган. У йўлнинг Ургут йўналиши томон қайрилаётган вақтида, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган “Malibu” билан тўқнашиб кетган.
“Malibu” нинг бошқарувида шу туманда яшовчи 2003-йилда туғилган фуқаро бўлган.

Натижада, “Nexia-2” нинг ичида инспектор билан бирга Тойлоқ тумани ИИБ катта инспектори майёр Р.Раззоқов ҳамда шу туманда яшовчи 65 ёшли фуқаролар бўлган. Улар ушбу тўқнашувдан олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этганлар.

“Malibu” ҳайдовчиси, унинг йўловчилари (17 ва 18 ёшли) ҳамда
“Nexia-2” даги қолган 2та йўловчилар (30 ва 28 ёшли) тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2022-йил 23-июн куни Тойлоқ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan