ЖАМИЯТ

Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби ҳақида

Конституциянинг Олтинчи бўлим127-моддасида –Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади.

128-моддасида эса – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли таклиф киритилгандан кейин олти ой мобайнида Конституцияга ўзгартиришлар ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда қонун қабул қилиши мумкин. Агар Олий Мажлис Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифни рад этса, таклиф бир йил ўтгандан кейингина қайта киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича фуқаролардан таклифлар Meningkonstitutsiyam.uz портали, Telegram-бот ва колл-марказ орқали йиғилади. Келиб тушаётган таклифлар, фикр мулоҳазалар  ҳақида Конституциявий комиссия  томонидан маълумқилиб борилмоқда.

«Буменинг Конституциям» порталиишгатуширилди

Ўзбекистонда Конституциявий комиссия фаолияти янгиликлари ва фуқаролардан таклиф қабул қилиш платформаси – mening konstitutsiyam.uz портали ишга туширилган.

Порталда Конституцияни такомиллаштириш бўйича таклиф қолдириш учун электрон ҳукуматнинг ягона авторизация тизими – id.egov.uz орқали кириш зарур бўлади (id.egov.uzдан рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақида бу ердан маълумот олинг). 

Юборилган таклифлар ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқдан ўтгани муҳокама учун эълон қилинади.

Шунингдек, таклифларни Telegramорқали mening konstitutsiyam_bot боти кўмагида, унингдек, 1344 рақамига телефон қилиш орқали ҳам юбориш мумкин.

Telegram-бот ва колл-марказ орқали юборилган таклифлар порталда эълон қилинмайди, лекин таклифлар статистикасига қўшилади.

Қуйидаги таклифлар инобатга олинмайди ва кўриб чиқилмайди:

Конституционишчигуруҳиваколатларигакирмайдиган;

шахсийэҳтиёжёкишикоятданиборатбўлган;

туҳматёкибўҳтонданиборатбўлган;

жамоаттартибини, аҳолисаломатлигивахавфсизлигинитаъминлашгадоирфавқулоддавашошилинччора-тадбирлартўғрисидаги;

ЎзбекистонРеспубликасинингҳудудийяхлитлигиниўзгартириштўғрисидаги;

мавжудконституциявийтузумнизўрликбиланўзгартиришгадаъватлар;

          жамиятнинг ахлоқий қадриятларига путур етказадиган, фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини поймол қиладиган;

уруш, зўравонлик, шафқатсизликни тарғиб қилиш, элатлараро, ирқий, диний адоват, экстремизм, сепаратизм ва фундаментализмни қўзғатиш тўғрисидаги;

террорчилик ҳаракатларини содир этишга, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жиноий ва ўзга жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишга даъват қилиш тўғрисидагитаклифлар инобатга олинмайди ва кўриб чиқилмайди.

Термиз шаҳар адлия бўлими давлат

хизматлари маркази директори                                         Н.Ашуров

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan