ДУНЁ

Россия-Украина урушининг 51-кунги асосий воқеалари билан танишинг

Россия-Украина урушининг 51-кунги воқеалари бир қатор ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб турди.

▪️Россия ҳарбийлари денгиздан Киев чеккасидаги ҳарбий заводга ҳужум қилиб, кемага қарши ракеталар ишлаб чиқарадиган цехларни вайрон қилди.

▪️Мариуполдаги “Илйич” комбинати украиналиклардан тўлиқ озод қилинди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

▪️Харков вилоятида 30 нафар полшалик ёлланма аскардан иборат отряд қўлга олинди, деб хабар берди Россия ҳарбийлари.

▪️Каховская ГEСига ҳужумнинг олди олинди – украиналик ҳарбийлар унга иккита «Точка-У» ракетасини учирдилар, иккаласи ҳам Россия ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилди.

▪️Украинада асирга олинганлар орасида НАТО давлатларининг ҳарбий хизматчилари ҳам бор, деди россиялик сенатор Климов.

▪️Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Украина қўшинлари сафида Франция легиони жангчилари борлиги фактларини текшираётганини маълум қилди.

▪️Украина ҳарбийлари Краматорскдаги зарбага ўхшаш провокацияни режалаштирмоқда, деди Россия Мудофаа вазирлиги. Киев Харков вилоятининг Лозова шаҳридаги вокзалдаги қочқинларга зарба бериш ниятида.

▪️Мариупол тўлиқ тикланади ва аввалгидан яхшироқ бўлади, деб ваъда берди ДХР раҳбари Пушилин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan