ЎЗБЕКИСТОН

Деновда 4 та 16 қаватли уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида вилоятимизда янги тартиб асосида уй-жойга муҳтож бўлган ёш оилаларга субсидия ажратиш орқали шаҳар ва қишлоқ жойларда жами 2400 та уй-жой қурилди.

Жумладан, Денов туманининг Лочин маҳалласи ҳудудидан энергия тежамкор лойиҳалар асосида 384 хонадонли 4 та 16 қаватли уй-жойларнинг қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

  • Янги уйга кўчиб ўтдик. Шароитлари пойтахтникидан ортиқ бўлса борки, қолишмайди. Бу ердан шаҳримиз кафтингиздай кўринади. Қариндошлар роса қизиқиб меҳмонга келишаяпти. Ким ҳам ўйларди, бу ерларда бунақа баланд уйлар қурилишини. Рости хурсандчилигимизнинг чеки йўқ. Бу ишларнинг бошида турган Президентимизга раҳмат айтаман, – дейди хонадон эгаларидан бири Мафтуна Бобомуродова.

Массивда аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида 120 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти ҳамда мавжуд 1176 ўринли умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш ва унга қўшимча 360 ўринли бино қуриш ишлари якунига етказилмоқда.

Шунингдек, ушбу массивда жорий йилнинг июнь ойига қадар 450 хонадондан иборат 8 та 7, 9, 12 ва 14 қаватли замонавий уй-жойлар қурилиши якунига етказилади. Туманнинг “Нурли манзил” маҳалласи ҳудудидан ҳам “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ буюртмачилигида 180 хонадонли 6 дона 5 қаватли уй-жойлар қурилиш ишлари якунланади. Айни пайтда мазкур объектларда қурилиш монтаж ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan