ТЕХНОЛОГИЯ

TikTok компаниясига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича таклиф берилди

Маълум қилинишича, 16 март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов TikTok компанияси вице-президенти Тео Бертрам билан онлайн учрашув ўтказган. Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва Давлат персоналлаштириш маркази масъул ходимлари ҳам иштирок этган.

Учрашувда таъкидланишича, TikTok бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Компания вакиллари Ўзбекистонда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирган. Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистонда платформадан фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларини бажариш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Компания вакиллари платформа орқали тарқаладиган ҳар хил Ўзбекистон қонунларига зид материаллар тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдирган.

Шу билан бирга, АКТ вазирлиги томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, компания вакилларига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича таклифлар берилган. Мулоқотда томонларни қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича фиклар алмашилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan