САЛОМАТЛИК

Қашқадарёда уч кишини яшин урди, улардан биттаси вафот этди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 3 кишини яшин урди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, бугун, 9 март куни соат 11:45ларда “Откамар” МФЙда 3 кишини яшин урган. Бунинг натижасида 1 киши вафот этган. Бир нафарига амбулатор даволанишга рухсат берилган ва яна бир нафарига эса айни вақтда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

ФВВ ноқулай об-ҳаво шароити вақтида хавфсизлик чораларига амал қилишни сўраб қолган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда ноодатий табиат ҳодисаси рўй бергани маълум қилинган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan