СПОРТ

Самбо: Мамлакат терма жамоасига номзодлар маълум бўлди

Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуасида уч кун мобайнида шиддатли курашларга бой бўлган самбо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Кеча, 23 февраль куни аёллар, эркаклар ва жанговар самбо йўналишида чемпионатнинг сўнгги мусобақалари ўтказилди.

7 вазнда кечган баҳсларда олтин медаллар Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Бухоро, Навоий, Сирдарё ва Фарғона вилояти вакилларига насиб этди.

Учинчи кунги беллашувларнинг барча ғолиб ва совриндорлари:

Аёллар:

80 кг.

1 ўрин: Гулмира Исматова (Самарқанд)

2 ўрин: Чарос Озодова (Хоразм)

3 ўринлар: Мафтуна Ҳамдамова (Жиззах), Нигина Хўжаева (Қашқадарё)

+80 кг.

1 ўрин: Юлдуз Муҳаммедова (Сурхондарё)

2 ўрин: Юлдуз Носирова (Навоий)

3 ўринлар: Севара Шамсуддинова (Навоий), Камила Толегенова (Қорақалпоғистон)

Эркаклар:

98 кг.

1 ўрин: Нодир Мирхолиқов (Тошкент вилояти)

2 ўрин: Парвиз Халимов (Самарқанд)

3 ўринлар: Феруз Рўзметов (Хоразм), Эркин Дониёров (Бухоро)

+98 кг.

1 ўрин: Нурбек Тўраев (Бухоро)

2 ўрин: Ҳусниддин Ҳусанов (Сурхондарё)

3 ўринлар: Шоҳрух Усмонов (Сурхондарё), Ҳайит Тўраев (Тошкент)

Жанговар самбо:

71 кг.

1 ўрин: Олим Нормуродов (Навоий)

2 ўрин: Нозилжон Низомов (Сирдарё)

3 ўринлар: Зайниддин Пакиров (Тошкент вилояти), Жасур Ҳамидов (Андижон)

+79 кг.

1 ўрин: Шерзод Исманов (Фарғона)

2 ўрин: Фурат Рўзиев (Самарқанд)

3 ўринлар: Рустам Маматрасулов (Тошкент), Аҳрор Зоҳидов (Андижон)

88 кг.

1 ўрин: Меҳриддин Маннонов (Қашқадарё)

2 ўрин: Озодбек Муротов (Тошкент)

3 ўринлар: Эрали Абраев (Самарқанд), Икром Ержанов (Қорақалпоғистон).

Якунланган чемпионат натижаларига кўра, ўз вазнларида муносиб ўринларни эгаллаган спортчилар самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибига жалб этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan