ЎЗБЕКИСТОН

Бухорода аёл ҳайдовчи Спаркида ўзи билан жанжаллашган бошқа аёлни босиб кетди (видео)

Маълум қилинишича, видеолавҳа Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилган ва ушбу ҳолат 21-феврал куни соат 13:50 да Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани “Хўжалар” маҳалласида жойлашган Пойкент савдо мажмуаси олдида содир бўлгани аниқланган.

“Ш. исмли аёл бошқарувида бўлган Спарк автомашинаси билан С.К. исмли аёлни уриб юбориб, унга тан жароҳати етказган. Ҳолат тегишли тартибда туман Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмида қайд этилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят Ички ишлар бошқармаси ва туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Аввалроқ Тошкентда ҳайдовчи аёл маст ҳолда деб гумон қилгани учун машина бошқаришга йўл қўймаган ЙПХ ходимини ҳақоратлагани тўғрисида хабар берилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan