Uncategorized

Техникумлар ва коллежлар ОТМга ўқишга кирмаганларни бепул ўқитади

Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

➖олий таълим муассасалари ҳузурида 24 та техникум ташкил этилади;

➖турдош ОТМ ҳамда асосий йўналишлари бўйича тармоқ ташкилотларига 213 та техникум бириктирилади;

➖Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Жиззах хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми тугатилиб, унинг барча мол-мулки ТАТУ ҳузуридаги Жиззах ахборот технологиялари техникумига ўтказилади;

➖техникумлар ва академик лицейларда малака талаблари, ўқув режа ва дастурлар, ўқув-меъёрий ҳужжатлар таянч ОТМ томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади;

ОТМлар ўзларига бириктирилган техникумларни ўқув-методик ҳужжатлар билан таъминлайди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан техникумларга қабул параметрларини шакллантиришда қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари каби соҳаларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлашнинг давлат буюртмасини босқичма-босқич кўпайтиришни амалга ошириш назарда тутилган.

Бундан ташқари, ОТМга ўқишга кирмаган мактабларнинг 11-синф битирувчиларини техникумлар ва коллежларда биринчи касб ёки мутахассисликлар бўйича бепул ўқитиш назарда тутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan