Uncategorized

Бутанда етти кунда 90% аҳоли тўлиқ эмланди

Ҳимолойдаги Бутан қироллиги етти кун ичида эмлаш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг катта ёшдаги қатламининг 90%ни тўлиқ эмлади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Ҳиндистон ва Хитой ўртасида жойлашган ва тахминан 800,000 кишидан иборат ушбу кичик мамлакат ЮНИСЕФнинг «пандемия пайтида амалга ошириладиган энг тезкор эмлаш кампанияси» деб номланган оммавий ташаббуси доирасида 20 июлдан бошлаб иккинчи дозада эмлашни бошлади.

Бироқ, AstraZeneca  дори воситасининг йирик етказиб берувчиси бўлган Ҳиндистон, ички бозорда ўсиб бораётган талабни қондириш учун экспортни тўхтатиб қўйгандан сўнг, мамлакат бир неча ой ичида қийинчиликларга дуч келган эди.

Aммо Бутан, ўтган ҳафтада, AҚШ томонидан COVAX  дастурининг бир қисми сифатида хайрия қилинган ярим миллион дозадаги ваксинани қабул қилди ва эмлашни давом эттиришни бошлади.

Шунингдек, ушбу дастур доирасида 5,000 та Pfizer  ваксинаси ҳам мамлакатга етказиб берилди.

Мамлакат ўтган икки ҳафта мобайнида Дания, Хорватия ва Болгариядан ҳам 400,000 та AstraZeneca  ваксиналарини қўлга киритди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan