Uncategorized

Коррупционерлар давлат хизматига қайта олинмайди

Коррупцияга қарши курашиш бўйича навбатдаги фармон ва қарор лойиҳаларига кўра, коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг давлат хизматига қабул қилиниши, мукофотлар билан тақдирланиши, назорат остида бўлган корхоналар акцияларига эгалик қилиши, педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланади.

Давлат хизматчиларига хорижда банк хисобрақамларини очиш, нақд пул маблағларини сақлаш ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.

Ва ниҳоят, ноқонуний бойлик орттирганлик ва манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарликни белгиланиши кутилмоқда.

Шунингдек, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги, “Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги, “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Учинчи шахсларнинг манфаатларини ноқонуний илгари суришни (лоббистик фаолиятни) чеклаш тўғрисида”ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқилиши кутилаяпти.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan