Uncategorized

ПРЕЗИДЕНТГА МУРОЖААТ: ИШСИЗ ҚОЛДИРИЛГАН «ЮБИЛЕЙНИЙ» ХОДИМЛАРИ

Жорий йилнинг 13 январь санасида «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида Денов туманидаги «Юбилейний» савдо марказидан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш ҳуқуқи савдога қўйилди. Натижада савдода қатнашган 1 нафар иштирокчи йиллик 1миллиард 18 миллион сўм эвазига ижара ҳуқуқини сотиб олди. Шу пайтгача мажмуада фаолият кўрсатиб келаётган 60 нафар ходимлар бинони бўшатиб беришди ва ишсиз қолишди. Уларнинг ижтимоий муҳофазаси билан ҳеч бир масъул ташкилот шуғулланмаганини маълум қилишди. Ваҳоланки, қонунчиликда бу борада бандлик, Касаба уюшмаси ташкилотлари зиммасига тегишли вазифалар юклатилган. Таҳририятимиз орқали ишсиз қолган ходимларнинг бир нечтаси Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат йўллашди.

Тўлиқ видео ? https://youtu.be/uAg55KuEljo

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan