Kun: 18.04.2023

Ташқи ишлар вазирига ўринбосар тайинланди

Усмонов Бобур Масудович ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. Б.Усмонов бунгача Президент Администрацияси, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда турли лавозимларда ишлаб келган.

ЎФА “Бунёдкор” — “Насаф” учрашувидан кейин юзага келган жанжал бўйича тартиб-интизом иши очди

Аввалроқ, “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин юзага келган жанжал ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолатдан сўнг Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитаси Суперлига 6-тури доирасида ўтган “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин юзага келган вазиятни кўриб чиқади, дея xaбар қилмоқда ташкилот…