Ўзгидромет матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.
Шарқий Қозоғистондан кираётган бироз салқин ҳаво оқими Ўзбекистонда кундузги ҳароратнинг пасайишига олиб келди. Республика шимоли, жануби ва чўл зонасида 37−39 даражани ташкил қилади. Тунги ҳарорат 19−24 даража атрофида сақланиб қолади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метрга кучайиши мумкин.
Нисбатан салқин ҳаво оқими таъсири якшанба куни ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 19−24 даража атрофида, кундузи 32−37 даража бўлади, мамлакатимиз жануби ва чўл зонасида 39 даражагача исийди.