Бу ҳақда Украина ҳарбий флоти қўмондони Алексей Неижпапа маълум қилди.
«Ҳарбийларимиз орасида ҳам, тинч аҳоли орасида ҳам кўп йўқотишлар бўлади», — дейди Неижпапа.
Контр-адмиралнинг айтишича, украин бўлинмалари бу борадаги тайёргарликларни бошлаб юборган.
«Ҳамма режаларни ҳам ошкор эта олмайман, лекин битта фактни очаман: «Нептун» ракета комплексини етиб бориш масофаси уни Украинанинг материк қисмидан Севастополь яқинигача қўллаш имконини беради. Ўшанда кўрамиз», — дея фикр билдирган қўмондон.
Германиянинг Handelsblatt нашри эса Украина яқин орада банкрот бўлишини башорат қилаётган пайтда, улар урушга пулни қаердан олиши ҳам сўров остида турибди.
Россиянинг Спутник агентлиги эса бу ҳақда бошқача фикрда. «Содда немис журналистларией! Пуллар бўлади — ахир 15 минг украин гастрабайтери Финляндия далаларида қулупнай териб юришни бошлаб юборишган».
Лекин муносабатлар ёки сценарийлар қандай кўриниш олади? Мазкур нуқтаи назарни Зеленскийнинг карьера йўлидан яхши хабардор ва ўз мамлакати конституциясини қайта «ёздирган» Путиннинг сўнгги интервьюларини ўқиб, тушуниб бораётган бошқалар ҳам қўллаб-қувватлашса керак.