
Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Кеча ўтказилган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.
Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов (-92 кг) саралашда Греция, Япония, Канада ва нейтрал мақомда курашган россиялик спортчиларни мағлубиятга учратди. Шерзод ҳал қилувчи беллашувда қозоғистонлик Камил Куруглиевни енгиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.