ХАБАРЛАР

Тошкент ва Сурхондарёда 475 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди

Тошкент шаҳрининг Сергели ва Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Сергели туманида ЯТТ Б.Т. ва бошқалар тижорат мақсадида “А.С.” МЧЖга ижарага берган биносини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа яширинча улаган. Улар жами 289 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.

Шунингдек, Қумқўрғон туманидаги “Ж.Ф.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.А. хўжалик ер майдонини суғоришда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув насосларини тўғридан-тўғри ҳисоблагичдан ташқари улаган. Натижада жами 186,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan