Ўзбекистонда етиштирилган қовунларнинг Британия бозорига тизимли равишда экспорти йўлга қўйилди

Илк бор Британия бозорига тизимли равишда Ўзбекистондан қовун экспорти йўлга қўйилди
Умумий ҳажм 10 тоннага тенг бўлган қонунлар Британиянинг «Lemar Food LTD» компаниясига Ўзбекистоннинг «Agriculture Products Export» МЧЖ экспортёр корхонаси томонидан етказиб берилди.
Таъкидлаш жоизки, илгари ҳам Британия бозорига синов тариқасида қовун етказиб берилган. Эндиликда ушбу мамлакат аҳолиси узлуксиз равишда Ўзбекистон қовунларини сотиб олиши мумкин.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, мазкур мамлакат бозорларида сотилаётган ўзбек миллий маҳсулотлари ассортиментини кўпайтириш бўйича Британия импортёр компаниялари билан музокаралар давом этмоқда.