
Европада хавфли наркотик модда — фентанилнинг кенг тарқалаётгани «янги вабо» сифатида таърифланди. Бу ҳақда Топор Live телеграм канали хабар берди.
«Арзон нархда сотилаётгани ва қитъамизда оммалашиб бораётгани нуқтаи назаридан, наркотик-зомби» номи билан ҳам танилган фентанил Европа учун «янги вабо»га айланиши мумкин», — деди Италиянинг Европа парламентидаги аъзоси Паоло Инселвини.
Унинг таъкидлашича, АҚШда назорати йўқотилган хавотирли тенденция энди бошқа бир қитъада миллионлаб кишиларнинг ҳаётини бузиш хавфини туғдирмоқда.