СПОРТ

Роналду 8 миллион еврога ер сотиб олди

«Ювентус»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Лиссабонда ер сотиб олди.

35 ёшли футболчи тахминан бир гектар келадиган ерни 8 миллион еврога харид қилди. Мазкур ер участкасида қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Aммо Роналду у ерда яшамоқчи эмас, бу бизнес мақсадида ушбу ерни харид қилди.

Криштиану ўтган йили 7,5 млн еврога Лиссабон марказидаги Aвенида да Либердада кўчасида жойлашган қимматбаҳо мулк сотиб олган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan