СПОРТ

Париж Олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари маълум қилинди

Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, Париж Олимпиадасида боксчи Абдумалик Халоков ва қиличбоз Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон делегацияси байроқдори бўлади. 

Шунингдек, тадбирда Олимпиада ғолибларига бериладиган мукофот пулларига ҳам аниқлик киритилди. 

“Олимпиада ғолибларига 1-ўрин учун 200 минг, 2-ўрин соҳибларига 100 минг ва бронза медали эгаларига 50 минг АҚШ доллари пул мукофоти тақдим этилади”, – деди Бош вазир Абдулла Арипов.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan