ДУНЁ

Словакия бош вазири Роберт Фицога ўқ узилди

Словакия Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг бош вазир Роберт Фицо ташқарида йиғилганлар олдига чиққанида, унга ўқ узилган. Шундан сўнг, Фицо зудлик билан касалхонага ётқизилган.

Словакия бош вазири Роберт Фицо

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ўқ узган шахс қўлга олинган. У нима сабабдан мазкур ҳаракатни амалга оширгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Фото: Google Images

Роберт Фицо 2023 йилнинг 25 октябридан бери Словакия бош вазири сифатида фаолият юритиб келаяпти.

Ўтган йилнинг декабрь ойида у “Правда” газетасига берган интервьюсида Украинага дунёдаги барча қурол-яроғ ва пул берилган тақдирда ҳам у Россияни ҳарбий жиҳатдан мағлуб эта олмаслигини айтганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan