ДУНЁ

БМТ Бош ассамблеяси Фаластин бўйича резолюцияни қабул қилди

Резолюция БМТ Бош Ассамблеясининг 193 аъзоси томонидан 143 овоз билан қабул қилинди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеяси БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Фаластиннинг БМТга аъзолигини қайта кўриб чиқиш ва унга қўшимча ҳуқуқлар беришни талаб қилувчи резолюция лойиҳасини қабул қилди.

Овоз бериш БМТ Бош Ассамблеясининг фавқулодда сессиясида бўлиб ўтди. 80 га яқин давлат томонидан тақдим этилган қарор лойиҳаси, 193 аъзолик БМТ Бош Ассамблеясида 143 овоз билан қабул қилинди.

25 давлат бетараф қолди. Тўққиз давлат, жумладан АҚШ, Аргентина, Папуа-Янги Гвинея, Чехия ва Венгрия қарши овоз берди.

Резолюцияда “Фаластин БМТ Низомининг 4-моддасига мувофиқ БМТга аъзолик мезонларига жавоб беради ва шунинг учун БМТ аъзолигига қабул қилиниши керак”, дейилади.

Бош Ассамблея 18 апрель куни Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлишига Кенгаш аъзоларидан бирининг АҚШ ветосига жавоб қайтарди ва Кенгашнинг 12 аъзоси қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Шу муносабат билан БМТ Хавфсизлик Кенгашига БМТга аъзо давлатларнинг аксарияти Фаластин аъзолигини қўллаб-қувватлаши таъкидлаб, масалани «ижобий» тарзда қайта кўриб чиқиш тавсия этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan