
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилда хорижга қиймати 52,0 млн AҚШ долларига тенг бўлган 231,4 мингта телевизор экспорт қилган.
✅ Ўзбекистон 2023 йилда энг кўп телевизор экспорт қилинган давлатлар:
— Россия – 129,8 мингта
— Озарбайжон – 45,8 мингта
— Қозоғистон – 29,3 мингта
— Беларусь Р. – 8,6 мингта
— Арманистон – 6,6 мингта
— Украина – 5 мингта
— Тожикистон – 2,2 мингта
— Грузия – 1,5 мингта
— Қирғиз Р. – 1,4 мингта
— Туркия – 1,3 мингта