
Туркиянинг марказий қисмидаги Йозгат вилоятида йўловчи автобусининг ҳалокатга учраши оқибатида 12 нафар шахс ҳалок бўлди. Бу ҳақда DHA агентлиги хабар берди.
Сорғун аҳоли пункти яқинидаги участкалардан бирида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарши чизиққа чиқиб кетган ва 20 метр баландликдан қулаган.
Маълумотларга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 19 нафар йўловчи тан жароҳати олган, 12 киши ҳалок бўлган.
Йозгат ҳокими Меҳмет Али Ўзканнинг аниқлик киритишича, расмийлар авария ҳақидаги хабарни 20 август куни соат 23:52 да олган.
“Афсуски, бахтсиз ҳодиса юз берди, бу ҳақда бизга соат 23:52 да хабар келди. Ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаб, фуқароларимизнинг ўлими муносабати билан ҳамдардлигимизни билдирамиз”, дейди у.
Воқеа жойига зудлик билан полиция, тез тиббий ёрдам ва полиция етиб келган. Жабрланганлар Йозгат ва Сорғун шаҳар шифохоналарига етказилган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир.
Туркия Адлия вазири Йилмаз Тунч воқеа юзасидан тергов бошланганини маълум қилди. Ҳозирда прокуратура ва терговчилар томонидан воқеа ҳолатлари ва сабаблари ўрганилмоқда.