ДУНЁ

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ҳибсга олинди

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон суд биносида ҳибсга олинди, дея хабар беради Geo.

Tehreek-e-Insaf мухолифат партияси раиси Исломобод Олий судида Al-Qadeer Trust иши бўйича тингловдан сўнг ҳибсга олинган ва у ерда унга қарши қўйилган бир нечта иш бўйича гаров сўраш учун кетган.

Айни вақтда Хоннинг тарафдорлари унинг ўғирлаб кетилганини эълон қилишган.

“Собиқ бош вазир Имрон Хон суд биносидан ўғирлаб кетилди, ўнлаб адвокатлар ва оддий одамлар қийноққа солинган, Имрон Хон номаълум шахслар томонидан номаълум томонга олиб кетилган”, — деб ёзди Tehrik-e-Insaf вице-раҳбари Фавад Чаудри Twitter’да.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan