Қумқўрғон тумани “Наврўз” маҳалласида рўйхатда туриб, Қумқўрғон тумани “Боболочин” маҳалласида яшаган 1984 йил 20 апрель куни Бойсун туманида туғилган Қулматова Мавлуда Ортиқовна 2019 йилнинг 15 май куни тахминан соат 15-00ларда турмуш ўртоғи Шоимов Эшпўлатнинг Қумқўрғон тумани “Боболочин” маҳалласидаги уйидан “қариндошларимникига бориб келаман”-деб, чиқиб кетиб қайтиб келмаганлиги юзасидан, Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлими томонидан 2019 йилнинг 25 июль куни “бедарак” йўқолганлиги учун қидирув эълон қилинган.
Бедерак бўлган Мавлуда Қулматовани топиш мақсадида, вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ва қидирув ишлари натижасида, 2020 йилнинг 2 февраль куни Олтинсой тумани “Катта вахшивор” маҳалласида юрганлиги аниқланиб ушланган ва оиласига топширилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.