ЖАМИЯТ

Сиз туғилганликни муддатини ўтказиб қайд этиш тартибини биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2016 йилдаги 387-сонли қарори билан “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари” тасдиқланган.

Ушбу қоидаларнинг 56-61 бандларига кўра, ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилишини қайд этиш учун ФҲДЙ органига туғилишни қайд этиш муддататини ўтказиб юборганлик сабаблари кўрсатилган ариза ва қуйидиаги ҳужжатлар тақдим этилади:

-Боланинг туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома

-Боланинг соғлиғи тоғрисидаги маълумотнома

-Боланинг таълим олаётганлиги тоғрисидаги маълумотнома

-тегишли ФҲДЙ архивидан ушбу боланинг туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги тоғрисидаги маълумотнома .

Чет элда туғилган, лекин боланинг туғилиши тегишли тартибда қайд этилмаган боланинг туғилишини қайд этиш учун юқорида кўрсатилган ҳужжатлар талаб этилади.

Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш учун ички ишлар органлари, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола парваришланаётган муассаса маъмуриятлари ёки тиббиёт муассасаси томонидан бола топиб олинган (ташлаб кетилган) жойдаги ФҲДЙ органига қуйидаги ҳужжатлар илова қилган ҳолда берилади:

Ички ишлар органи юки васийлик ва ҳомийлик органининг боланинг топиб олинган вақти, жойи ва топиб олинган вақтдаги ҳолати тоғрисидаги далолатномаси.

Тиббий муассасанинг топиб олинган ёки ташлаб кетилган боланинг Ёши, жинси,вазни бўйи тоғрисидаги маълумотномаси илова қилиши керак.

Туғилганликни муддатини ўтказиб қайд этиш борасида Олтинсой туман Адлия бўлими ФҲДЙ органи томонидан бир қатор ишлар амалга оширилган.

Ушбу тоифадаги мурожаатлар юзасидан 2022 йил январ ойидан шу кунга қадар жами ўн олти ёшга тўлмаган 15 нафар боланинг туғилишини муддатини ўтказиб қайд этилди. Шулардан 5 нафари мактабда гувоҳнамасиз ўқиётган болаларни ташкил этган.

Д.Туропова, Олтинсой туман Адлия бўлими ФҲЙДО бўлим мудираси
С.Хусанова, Олтинсой туман Адлия бўлими ФҲЙДО бўлими 1- тоифали инспектори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan