СПОРТ

Почеттино қайси жамоада ишлашни хоҳлаётганини маълум қилди

«Тоттенҳем» клуби собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино кейинги фаолиятини қаерда давом эттирмоқчи эканлигини маълум қилди.

«Aнглияни яхши кўраман. Яшаш учун Лондонда қолмоқчиман. Шунга қарамай, бошқа давлат клубларининг таклифи учун очиқман. Мураббийлик фаолиятимни давом эттиришга тайёрман. Мураббийлар штабимиз «Эспанёл», «Саутҳемптон» ва «Тоттенҳем»даги фаолияти давомида кўп нарсаларга ўрганди. Бизга ишонч билдирадиганларга кўп нарса бера олишимиз мумкин.

AПЛнинг топ-6лигига кирмайдиган клубни бошқариш? Биласизми, Aнглияда олтилик доим ўзгариб туради. Жадвалга қаранг, «Тоттенҳем» ёки «Aрсенал»ни у ердан топа олмайсиз. Ҳамма жамоани ҳурмат қиламан. Клублар пул тикиб, катта ҳажмдаги ишларни олиб боришмоқда. Мен таклифни кўриб чиққан бўлардим», – дейди Почеттино Скй Спортсъга берган интервюсида.

Маълумот учун, «Нюкасл» клуби Почеттино номзодига қизиқиш билдириб, тез орада аргентиналик мутахассис билан музокара бошламоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan