ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда алимент сабаб икки йил олдин қидирувга берилган ота ертўладан топилди

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси инспекторлари ҳамда бюронинг Ангор туман бўлими томонидан олиб борилган тадбир давомида фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаб, икки йил олдин қидирувга берилган ота ўз хонадонининг ертўла қисмидан топилди.

Маълум бўлишича, Ангор туманида яшовчи фуқаро Ф.М. турмуш ўртоғи билан ажрашгандан сўнг, 2019 йил январ ойидаги суд буйруғига асосан вояга етмаган 3 нафар фарзандининг моддий таъминотига масъул этиб белгиланган. Аммо қарздор ота алимент тўлашдан бўйин товлаб келган. Қидирувда бўлган ота ҳақида олинган маълумотлар асосида МИБ Ангор туман бўлими давлат ижрочиси Сайёра Тожиева қарздорнинг яшаш манзилига бориб, яқинларига ижро иши ҳақида тушунтириш берган. Аммо бундан наф бўлмагач, хонадондаги қорамолни хатловга олиш жараёнида тўсатдан кутилмаган ҳолат юз берган: қорамолдан айрилишни истамаган хонадон эгалари қарздор уйнинг ертўласига яшириниб олганини айтишган.

Қарздор ота иши жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида кўриб чиқилиб, унга 51 млн сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги сабаб 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan