КОРРУПЦИЯ

Сурхондарёда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда ҳудудий Кенгаш аъзолари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги бўйича вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, вилоят транспорт бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси масъулларининг ҳисоботлари эшитилди.

Ташкилот масъулларининг ҳисоботларидан келиб чиқиб, ҳудудий Кенгаш котиби Сайдулло Абдураимов ҳамда аъзолари коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтди. Ташкилот раҳбарларига чора-тадбир ишлаб чиқиб, тизимли ишларни йўлга қуйиш бўйича топшириқлар берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan