ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда ичимлик ва оқова сув нархи оширилмоқда

Тошкент шаҳрида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархлари ошмоқда. Бу ҳақдаХалқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарори эълон қилинди.

Қайд этилишича, жисмоний шахслар, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун сувнинг бир куб метри нархи 1400 сўм (амалда 400 сўм), канализаций хизматлари учун 1000 сўм (амалда 350 сўм) этиб белгиланди. Юридик шахслар учун эса тарифлар уч бараварга оширилди. Яъни, ичимлик сувининг ҳар куб метри учун 1000 сўмдан 3000 сўмгача , канализация хизматлари учун эса 820 сўмдан 2200 сўмгача этиб белгиланди.

Тарифлар расмий қарор эълон қилинганидан кейин 15 кун ўтгач кучга киради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan