ЖАМИЯТ

Энергия ресурсларидан бўлган қарздорликлар ундирилмоқда

Кундалик ҳаётимизда электр энергияси ва табиий газнинг қанчалик аҳамиятга эга эканлиги барчамизга маълум. 

Энергетика соҳасини замон талабига мослаштириш ва истеъмолчилар талабига мос равишда етказиб бериш эса катта куч ва маблағ талаб этади. 

Айрим истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли мавжуд қарздорликлар суд тартибида мажбурий ундирилмоқда. 

Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган суд ҳужжатлари асосида табиий газ ва электр таъминоти корхонаси фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда.

Мазкур тоифадаги 3 минг 550 дан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича жорий йилнинг ўтган даври мобайнида таъминотчи корхоналар фойдасига 35 млрд. 539 млн. сўм қарздорликлар амалда ундирилиши таъминланди.

Мисол учун, Шўрчи тумани мактабгача ва мактаб таълимидан истеъмол қилинган табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли Денов туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига жами 125 млн. 888 минг сўм қарздорликни ундириш белгиланган эди.

Бюронинг Шўрчи туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Шўрчи тумани мактабгача ва мактаб таълимининг мол-мулкларига нисбатан тақиқ қўйилиб, барча ҳисоб рақамларига банд солинди. Натижасида, ижро ҳужжати бўйича қарздорлик тўлиқ ундириб олиниб, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Бу борадаги тадбирлар вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.

Салоҳиддин Атоев, Бюронинг Шўрчи туман бўлими бошлиғи.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan